Ўзбекистон президентига Дўстлик боғининг CM International компанияси томонидан ишлаб чиқилган концепцияси тақдим этилди. «Газета.uz» Дўстлик боғи инвестори — BMP Smart Decision компанияси билан суд жараёнлари, мулоқотда йўл қўйилган хатолар, дарахтларнинг кесилиши ва янги лойиҳа ҳақида суҳбатлашди.
Президентга Тошкентдаги Дўстлик (собиқ Бобур) боғини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Дарахтларни кўпайтириш, тўсиқсиз муҳит яратиш, хиёбонни кенгайтириш кабилар режа қилинмоқда. «Боғ осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига тўлиқ жавоб беради», — деди лойиҳачи.
Тошкент аҳолиси Дўстлик (собиқ Бобур) боғи учун курашни давом эттирмоқда — улар боғни инвесторга бериш тўғрисидаги ҳокимият қарорлари бекор бўлишини талаб қиляпти. Аммо учинчи инстанция суди ҳам бу талабни рад этди. Аҳоли энди Олий судга, унда ҳам ўхшамаса, Greenpeace ва БМТга мурожаат қилмоқчи.
Умумхалқ ҳашари баҳона Тошкент шаҳар Яккасарой тумани аҳолиси «Дўстлик» боғида шанбалик ўтказди. «Газета.uz» улар боғни нима учун ўз ташаббуслари билан тозалаётганликларига қизиқди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки давлатда қиймати 520 млн доллар бўлган 7 та лойиҳани ишга туширди. Ritz-Carlton меҳмонхонаси, турар жой мажмуаси, Қашқадарёдаги гипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи, тўқимачилик корхоналари, Озарбайжондаги дўстлик боғи шулар жумласидан.
Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар туманлараро суди ҳукумат ва пойтахт ҳокимлигининг Дўстлик (Бобур) боғини инвесторга ўтказиш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аҳолининг даъвосини қаноатлантирмади. Суд даъвогарлардан давлат фойдасига 476 минг сўм давлат божи ундирилишини белгилади.
Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.
Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.
«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.
Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.
«Анжир» жонли мусиқа ва шаҳар маданияти фестивали пойтахтнинг Дўстлик боғида бўлиб ўтади. Дастурдан — open air (очиқ осмон) форматида ўтадиган жонли ижродаги концертлар ва рақс жамоаларининг саҳна чиқишлари, шеърият тадбирлари, йога бўйича мастер-класслар, кўргазмалар ўрин олган.
Бир неча йиллик қаровсизликдан сўнг октябрь ойида Дўстлик боғи қайтадан очилди, бироқ унда кўплаб камчиликлар мавжудлиги кўриниб қолди. Кўнгиллилар боғда шикастланган дарахтлар борлигидан шикоят қилмоқда ва боғни ривожлантириш учун инвестор топишмоқчи. Ҳокимлик боғни халққа қолдириш ваъдасини бажаришга интилмоқда. Кўнгиллилар қандай боғни кўришни хоҳлайдилар, туман ҳокими бу ҳақда қандай фикрда ва пудратчилар қандай хатоларга йўл қўйганлигига «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева аниқлик киритди.
Тошкентдаги Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) реконструкциядан сўнг очилди. Расмийлар боғнинг, аҳоли талаб қилганидек, шовқинли аттракционларсиз, қулай ва сокин жой бўлиб қолишига ваъда беришди. Фото.
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғи (собиқ Бобур) реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. Бу ер дам олиш ва сайр қилиш учун сокин ва соя-салқин жой бўлади. Боғ ёз охирида ўз эшикларини қайтадан очади. Бу ерда болалар майдончалари, кутубхона, спорт зоналари ва пикник жойлари бўлади. Бирорта ҳам аттракцион бўлмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг